22 сен 17:57
Новости
Бокс/ММА
Исроил Мадримов Кроуфорднинг Бивол билан жангдаги имкониятларини баҳолади
Проф бокснинг супер ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпионга айланган Теренс Кроуфорднинг ўзбекистонлик собиқ рақиби Исроил Мадримов Теренс ва ярим оғир вазндаги чемпион Дмитрий Бивол ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Ўйлашимча, агар Теренс яна юқори вазнга кўтарилишни истаса, энди ҳам ошириб юборган бўлади. Вазн қанчалик катта бўлса, фарқ ҳам шунчалик бўлади. Биволнинг услубини жуда яхши билганим учун ҳам буни бутунлай бошқача тасаввур қиламан. Бивол билан Канелога жавоб қайтарганингиз сингари жанг қила олмайсиз. Унинг ажойиб ҳаваскор услуби бор. Менимча, Кроуфорд бу ишни қилса, ошириб юборган бўлади", дейди Мадримов.
Ссылка :
Источник : BoxNation YouTube канали
Комментарии