12 сен 13:44
Новости
Легкая атлетика
Жаҳон чемпионатида қатнашадиган енгил атлетикачиларимиз таркибида ўзгаришлар бўлди
13-21 сентябрь кунлари Япониянинг Токио шаҳри енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбон бўлади
Аввалроқ, унда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси 5 нафар атлет билан Токиога йўл олиши хабар қилинганди.
Таркибга марафончи Шоҳруҳ Давлатов, баландликка сакраш дастуридан Сафина Садуллаева, узунликка сакрашда Анвар Анваров, уч ҳатлаб сакраш бўйича Шарифа Давронова ҳамда ядро улоқтириш дастурида Малика Насриддинова жалб қилинганди.
Бироқ маълум бўлишича, Сафина Садуллаева ҳамда Малика Насриддинова дунё биринчилигини ўтказиб юборади. Бунга спортчиларнинг жароҳат олгани сабаб сифатида айтилмоқда.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии