28 авг 13:45
Новости
Гребной спорт
Жаҳон чемпиони Артур Гулиев Ўзбекистонга қайтиб келди
Германиянинг Дуйсбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Аввалроқ ушбу ЖЧда ҳамюртимиз Артур Гулиев каноэда 200 метрга сузиш баҳсларида олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар қилгандик.
У ва ЖЧда қатнашган спортчиларимиз бугун Ўзбекистонга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.





Ссылка :
Источник : t.me/rowing_uz
Комментарии