06 авг 11:37
Новости
Шахматы
Жавоҳир Синдаров дуранг билан бошлади, бугун 2-партия ўтказилади
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.
Кеча мусобақа доирасида 3-босқич баҳслари старт олди. Ушбу босқичга қадар ҳамюртларимиз орасидан Жавоҳир Синдаров етиб келди.
У 3-босқичда франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши ўйин ўтказди ва дуранг қайд этди.
Энди улар бугун 2-партияда ўзаро ўйин ўтказишади. Ғалаба қозонган гроссмейстер 4-босқичга чиқади. Агар дуранг қайд этилса эртага тай-брэк ташкил этилади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии