04 дек 14:24
Новости
Бокс/ММА
Жавоҳир Умматалиев Осиё чемпионатида мезбон боксчини мағлуб этди
Таиланд давлатида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда.
Мусобақада -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жавоҳир Умматалиев чорак финал жангини таиландлик мезбон боксчи Вирапон Жонгжоҳога қарши ўтказди.
Тўлиқ давом этган жангда боксчимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Жавоҳир энди 8 декабрь куни ярим финалда рингга кўтарилади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии