14 ноя 13:25
Новости
Самбо
ЖЧда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган самбочиларимиз Тошкентга қайтиб келишди (+ФОТО)
Хабарингиз бор, 10-12 ноябрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақада муваффақиятли қатнашган самбочиларимиз тунда юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш жараёнида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
























Ссылка :
Источник : t.me/uzbekistan_sambo
Комментарии