18 ноя 08:43
Новости
Бокс/ММА
Жонсда UFC жангчиларининг тушига ҳам кирмайдиган гонорар! UFC 309 иштирокчиларининг қанча пул ишлаб олгани маълум
Хабарингиз бор, кеча АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида рақамланган UFC 309 турнири ўтказилди.
Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн чемпиони Жон Жонс Стипе Миочични техник нокаут орқали таслим этди.
Маълум бўлишича, Жонс мазкур жанги учун 15 млн АҚШ долларидан кўпроқ пул олади.
Турнир иштирокчиларининг гонорарлари билан танишинг:
Жон Жонс - 15 млн 192 минг доллар
Стипе Миочич - 3 млн 532 минг доллар
Чарльз Оливейра - 1 млн 666 минг доллар
Майкл Чендлер - 1 млн 421 минг доллар
Жим Миллер - 471 минг доллар
Марчин Тибура - 421 минг доллар
Пол Крейг - 311 минг доллар
Вивьен Араужо - 221 минг доллар
Жонатан Мартинес - 220 минг доллар
Рамиз Брахимай - 175 минг доллар.
Бундан ташқари, Жон Жонс, Обан Эллиотт ва Рамиз Брахимай, Чарльз Оливейра ҳамда Майкл Чендлер 50 минг долларлик бонусни ҳам қўлга киритди.
Ссылка :
Источник : SportSalaries
Комментарии