13 ноя 08:34
Новости
Стрельба из лука
Камончиларимиз Қаршида янги мавсумга тайёрланишмоқда
Айни кунларда камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қарши шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда.
Режага кўра, 3 ноябрь куни бошланган йиғин 26 ноябрга қадар давом этади. Машғулотларда спортчиларимиз махсус ва умумий жисмоний тайёргарлик устида ишлашмоқда. Ўқув-машғулот йиғинида 8 нафар спортчимиз иштирок этмоқда.
Жорий йиғин жамоамизга келаси йил кутиб турган халқаро мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.






Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии