01 мая 16:58
Новости
Бокс/ММА
Канело ўзини мағлуб этишини айтган кубалик боксчига жавоб қайтарди
WBC, WBA ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, мексикалик Сауль "Канело" Альварес (62-2-2, 39 KO) бўлажак рақиби, IBF чемпиони кубалик Уильям Скалл (23-0, 9 KO)нинг даъволарига жавоб қайтарди.
Скалл аввалроқ: "Мен уни ютиб юбораман" деганди. Уларнинг жанги 3 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
"Ютиб юборади? У бола ютадиган ягона нарса — менинг зарбаларим. Жанг кечасида шулардан тўйиб ютади", — деди Канело.
Ссылка :
Источник : Boxing News
Комментарии