20 мая 12:58
Новости
Спортивная борьба
Классик курашчиларимиз халқаро мусобақаларга тайёрланишмоқда
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятининг Угом дам олиш масканидаги базада ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.
Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги спортчиларимиз ушбу йиғин орқали келаси ой бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги халқаро турнир ва Қирғизистонда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда.
Таркибга Аброр Атабоев, Арам Варданян, Жасурбек Ортиқбоев, Жалгасбай Бердимуратов каби етакчилар қатори ёшлар терма жамоаси вакиллари ҳам жалб қилинган. Машғулотлар 29 майга қадар давом этади.

Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии