23 мар 13:32
Новости
Бокс/ММА
Кроуфорд энди Мадримовнинг вазнида WBO камари учун даъвогарлик қила олмайди
WBO президенти Густаво Оливери супер яримўрта вазн тоифаси WBA йўналишида америкалик чемпион Теренс Кроуфорд (41-0, 31 КО)нинг режалари ҳақида гапирди.
"Биз Кроуфорднинг бу дивизионга қайтмаслигини ва Канелога қарши жанг расман эълон қилинганидан сўнг WBO Interim унвонидан воз кечишини тасдиқладик. Шунинг учун унинг мажбурий даъвогар сифатидаги мақоми ўз кучини йўқотади.
Мен WBO қўмитасига рейтингда биринчи рақамли бўлиб турган Хандер Заясни дивизионда мажбурий даъвогар этиб тайинлашни тавсия қиламан. Агар шундай қарор қабул қилинса, Фундора-Букер жанги ғолиби чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш бўйича мажбурий талабни бажариш учун жангдан кейин 120 кун ичида Заяс билан тўқнаш келиши керак бўлади", деб ёзди Оливер ўзининг X (Twitter)даги саҳифасида.
Бу вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Исроил Мадримов ҳам ўз жангларини ўтказиб келяпти.
Ссылка :
Источник : x.com/OlivieriLaw
Комментарии