18 мар 16:55
Новости
Спортивная борьба, Кураш

Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди ФОТО
Қарши шаҳрида Кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
15 вазн тоифасида 500 га яқин йигит қизлар ғолиблик учун гиламга чиқишди. Ўта драматик ва қизғин баҳслардан сўнг ғолиблар аниқланди.
Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган сурхондарёлик Искандар Ҳакимжонов, Муҳсин Хисоминддинов, бухоролик Шаҳрам Аҳадов, қашқадарёлик Давлат Абраев, Шуҳрат Арслонов, Илҳом Жўраев, тошкентлик Камолиддин Расулов Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида сурхондарёлик Мохинур Мўминова, Гулнора Сулаймонова, хоразмлик Дилдора Шерметова, Кумуш Юлдашева, Рахима Юлдашева, самарқандлик Гулноза Зияева, Гулмира Исматова ва сирдарёлик Беғам Баимоваларга ўз вазн тоифаларида тенг келадиган топилмади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии