10 мая 21:26
Новости
Спортивная борьба, Париж-2024
Лайлохон Собирова ярим финалда ютқазди, лекин ҳали лицензия учун имконият бор
Хоразмлик курашчи қизимиз Лайлохон Собирова Истанбулдаги жаҳон лицензион турнирида иштирок этаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.
-57 кг вазнда курашган Собирова 1/2 финалда бразилиялик Жуллия Оливейрага имкониятни бой берди.
Бироқ, унда ҳали эртанги баҳсларда лицензия учун курашиш имконияти бор. Ҳар бир вазн тоифасида уч нафар спортчи Олимпиадага боради.
Ҳудди шундай имконият -53 кг вазнли Шоҳида Аҳмедовада ҳам бор.
Финалга чиққан спортчиларга мағлуб бўлган курашчилар ўртасидаги ўтиш баҳсларида учинчи лицензия эгаси аниқланади.
Маълумот учун, Оливейра -57 кг вазн тоифасида дунё рейтингида учинчи, Собирова эса 20-ўринда қайд этилганди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии