13 апр 10:10
Новости
"Ливерпуль" дарвозасига иккита гол урган футболчи Европа лигасида энг яхши бўлди
Жанлука Скамакка Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
"Аталанта"нинг италиялик форварди "Ливерпуль"га қарши ўйинда (3:0) жамоасининг иккита голига муаллифлик қилди.
Жанлукадан ташқари, ушбу совринга "Бенфика" аъзоси Рафа Силва, "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала ва "Байер" ярим ҳимоячиси Йонас Хофманн каби футболчилар даъвогарлик қилганди.

Ссылка :
Комментарии