30 мая 16:26
Новости
Гребной спорт
Мактабга қайиқда бораётгани шов-шувларга сабаб бўлган қиз спорт коллежига қабул қилинди
Бундан бир неча ой олдин Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Замира Тўйчиева мактабга қайиқда қатнаши шов-шувларга сабаб бўлганди.
Уйдан мактабгача бўлган 35 километрлик масофани ҳар куни қайиқда дарё орқали босиб ўтувчи Замира энди янги ўқув йилини Гулистон шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослашган тайёрлов марказида бошлайди. Замира энди у ерда академик эшкак эшиш йўналишида таҳсил олади. Бу ҳақида Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўқувчи энди у ерда яшаш жойи ва тўрт маҳал бепул овқатга эга бўлади.
Ссылка :
Источник : Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Комментарии