10 окт 19:02
Новости
Манба: "Реал" Винисиус билан янги шартнома имзолади
Тез орада расмий эълон чиқади.
Мадриднинг "Реал" клуби вингер Винисиус Жуниор билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Тез орада "қаймоқранглилар" расмий баёнот бериши кутилмоқда.
Винисиус "қироллик клуби"да 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. 23 ёшли бразилиялик жорий мавсум барча турнирларда 7 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ссылка :
Источник : twitter.com/FabrizioRomano
Комментарии