"Манчестер Юнайтед" "Севилья" форварди Юссуф Эн Несири билан шартнома имзоламоқчи.
Журналист Руди Галеттининг хабарига кўра, "қизил иблислар" 27 ёшли Эн Несири учун 15-20 миллион евро таклиф қилади. Форварднинг ўзи бу трансферга рози.
Футболчи жорий мавсум "Севилья" таркибида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва учта ассист қайд этди.
Комментарии