23 апр 16:24
Новости

Мавлуд Тифиев ва яна бир ҳамюртимиз Туркиядаги ММА мусобақасида иштирок этади
Биз учун аҳамиятлиси, мусобақа доирасида икки ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси — Мавлуд Тифиев ва Магомед Магомедов октагонга кўтарилади. Тифиевга асосий карддаги жангида Туркия вакили Эрдем Таҳа Динчер рақиблик қилади.
Мавлуд спортчилик фаолияти давомида асосан кикбокс ва муай-тай бўйича жанглар ўтказиб келган. Рақиб учун бу ММАдаги дебют беллашув бўлади.
Core FC 1 турнирида шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Магомед Магомедов ҳам иштирок этади. 26 яшар Магомедга ўша куни озарбайжонлик Фарид Алибабазаде рақиблик қилади.
Магомедов фаолияти давомида 11 та жанг ўтказиб, 9 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Фарид Алибабазаде ҳисобида эса 12 та ғалаба, 8 та мағлубият ва 1 та дуранг бор. У ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Octagon 68 турнири доирасида ҳамюртимиз Анвар Абдуллаев билан жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.
Core FC 1 турнирининг тўлиқ карди:
Комментарии