12 авг 22:12
Новости
Самбо
МДҲ ўйинлари: Самбочиларимиз учун муваффақиятли кун - Нурбек Тўраев чемпион!
Беларусда II МДҲ ўйинлари давом этмоқда.
Бугун мусобақа доирасида самбо бўйича беллашувлар бошланди.
Кун давомида самбочиларимизнинг 4 нафари Ўзбекистон делегацияси ҳисобига медаллар қўшиб қўя олди. Нурбек Тўраев олтин, Гулсевар Ўроқова кумуш, Ибодатхон Агажонова ва Дилмурод Холмамадов бронза медалларини қўлга киритишди.
Биз ушбу муваффақият билан самбочиларимизни, уларнинг мураббийлари ва оила аъзоларини муборакбод этамиз!
Самбочиларимизни тақдирлаш маросимларидан суратларни томоша қилинг.
Фото: Суръат Юсупов



















Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии