07 июл 11:55
Новости
Теннис
Медведев - Маннарино учрашуви бугун давом эттирилади
Россиялик Даниил Медведев ҳамда франциялик Aдриан Маннарино ўртасидаги "Уимблдон"нинг иккинчи давра ўйини қоронғу тушиб қолгани сабабли бугунга қолдирилди.
Учрашув 6/3, 6/2, 4/4 ҳисобида Медведев фойдасига ҳал бўлаётган пайтда тўхтатилган.
Ташкилотчилар шунингдек, венгриялик Мартон Фучович ва америкалик Маркос Жирон ўртасидаги учрашувни ҳам тўхтатишди. Бу вақтда Мартон сетлар бўйича 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди - 7/6, 6/3, 4/6.
Ссылка :
Источник : gotennis
Комментарии