29 ноя 07:32
Новости
Бокс/ММА
Мэнни Пакьяо бобо бўлди
Филиппинлик 46 ёшли боксчи Мэнни Пакьяонинг биринчи набираси дунёга келди.
"Мэнни ва Жинки биринчи набираси билан. Худо меҳрибон!", - деб ёзди Пакьяо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бокс афсонаси шу йил ёзда профессионал фаолиятини қайта тиклаганди. У ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Марио Барриосга қарши рингга чиқиб, 12 раундлик жанг якунида дуранг натижа қайд этганди. Кўпчиликнинг фикри бўйича ўша жангда Пэкмен ғалаба қозонганди.

Ссылка :
Источник : allboxing
Комментарии