12 апр 11:08
Новости
Мессининг "Интер Майами"даги соф даромади эълон қилинди
"Интер Майами" клуби сардори Лионель Мессининг жамоадан оладиган соф даромади очиқланди.
"O Tempo" нашрининг маълум қилишича, аргентиналик юлдуз ойига 1,6 миллион евро ишлаб олади. Шу тариқа, Месси йилига Флорида жамоасидан жами 19,2 миллион евро даромад қилади. Месси МЛСда энг кўп ойлик оладиган футболчи ҳисобланади.
Маълумот учун, Мессининг "Интер Майами" билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. У АҚШ жамоасида жами 20 та учрашувда майдонга тушишга улгурди. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 7 та голли узатма бор.
Ссылка :
Источник : O Tempo
Комментарии