05 мая 21:09
Новости
Бокс/ММА
Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди
Эртага Япония пойтахти Токио шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.
Оқшомнинг марказий жангида биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ WBC камари учун мажбурий даъвогар, собиқ жаҳон чемпиони Луис Нерига қарши рингга кўтарилади.
Бугун боксчилар тарозидан ўтиш ҳамда face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Ҳар икки боксчи белгиланган вазн меъёрини бажарган. Япониялик 31 ёшли Иноуэ 55,22 кг, мексикалик 29 яшар Нери эса 54,79 кг тош босди.

Ссылка :
Источник : allboxing
Комментарии