01 авг 19:40
Новости
Дзюдо, Париж-2024
Музаффарбек Тўрабоев Париж Олимпиадасида бронза медали учун курашади!
-100 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев Париж Олимпиадаси ярим финали доирасида татамига чиқди.
Озарбайжонлик амалдаги Жаҳон чемпиони Зелим Котсоевга қарши кечган беллашувда ҳамюртимиз вазари баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди.
Эндиликда Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун Испания вакили Николоз Шеразадишвилига қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 20:15 дан сўнг старт олиши кутилмоқда.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии