25 янв 12:53
Новости
Бокс/ММА
Наоя Иноуэ бу йилги режалари билан ўртоқлашди
Иккинчи энг енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ (29-0, 26 КО) Е Жунг Ким (21-3-2, 13 КО) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз режалари ҳақида гапирди.
"Дунёнинг турли бурчакларидаги одамлар мени кузатаётганидан жуда хурсандман. Жангимни томоша қилганингиз учун барчангизга раҳмат. Бу йил Лас-Вегас ва Саудия Арабистонида жанг ўтказишни режалаштирганман", деди Иноуэ.
Наоя кечаги жангида рақибини 4-раунддаёқ нокаутга учратганди. Ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг WBA камари учун мажбурий даъвогар саналади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии