14 сен 23:00
Новости
Бокс/ММА
Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди
Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланмоқда.
Мусобақада -65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Навбаҳор Ҳамидова финал жангини қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши ўтказди.
Жанг тўлиқ 3 раунд давом этди ва унда афсуски Навбаҳор 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жанг мобайнида рефери боксчимиздан очко олиб ташлади.
Шу тариқа, Навбаҳор Ҳамидова катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳибасига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Навбаҳор бунгача Бельгия, Англия ва Хитой Тайпейи вакилаларини мағлубиятга учратиб, финалга қадар етиб келганди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии