19 янв 14:52
Новости
Теннис
Нигина Абдураимова Бхопалда 1/4 финалга чиқди
Ҳиндистоннинг Мадҳия-Прадеш штати Бхопал шаҳрида теннис бўйича ITF W40 турнири давом этмоқда.
Мукофот жамғармаси 40 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Ҳамюртимиз мусобақада биринчи рақам остида таснифланган.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бироз аввал якунига етган учрашувда 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди. Нигина 1/8 финалда россиялик Екатерина Рейнголдни 7/5, 1/6, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди. У илк босқичда германиялик Эмили Уэлкердан 6/1, 6/0 ҳисоби билан устун келган эди.
Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 176, Рейнголд 294, Уэлкер эса 707-поғонада бормоқда. Энди теннисчимиз ярим финал йўлланмаси учун дунёнинг 227-ракеткаси бўлиб турган россиялик Анастасия Тихоновага қарши кортга чиқади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии