09 мар 13:49
Новости
Теннис
Нигина Абдураимова Қозоғистондаги турнирнинг иккинчи даврасида ютқазди
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида W 60 турнири давом этмоқда.
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова (175) бугун иккинчи давра доирасида хорватиялик Тена Лукасга (236) қарши кортга чиқди. 1 соат 31 дақиқа давом этган ўйинда Нигина афсуски рейтингда ўзидан пастда турган теннисчига 3:6, 5:7 ҳисобларида ютқазиб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии