19 фев 12:18
Новости
Шахматы
Нодирбек Абдусатторов бугун ҳиндистонлик рақибга қарши дона суради
Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "WR Chess Masters" турнири ўтказилмоқда.
Бугун мусобақа доирасида 4-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов тур доирасида ҳиндистонлик Праггнанандҳга қарши оқ доналарда ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади. Бугунги ўйинлар рўйхати билан танишинг.

Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов 4-тур олдидан 1,5 очкога эга. Кеча у 3-тур ўйинида АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Левон Аронянга имкониятни бой бериб қўйди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии