30 янв 15:17
Новости
Шахматы
Нодирбек Абдусатторовни Германиядаги 130 минг евролик супертурнир кутмоқда
15-26 февраль кунлари Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича "WR Chess Masters" турнири ташкил этилади.
Соврин жамғармаси 130 минг еврони ташкил этадиган турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Турнирда умумий ҳисобда 10 нафар шахматчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Мусобақада Нодирбекдан ташқари Ян Непомняший, Аниш Гири, Со Уэсли, Левон Аронян, Ян-Кристоф Дуда, Гукеш, Винцент Кеймар, Прагнананда, Андрей Еспиенко каби гроссмейстерлар дона суришади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии