14 дек 17:37
Новости
Бокс/ММА
Нодиржон Мирзаҳмедов - 48 кг вазнда Ўзбекистон чемпионига айланди!
Пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт аренасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон биринчилигининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, мусобақанинг сўнгги, олтинчи куни доирасида икки карра Осиё чемпиони (2019, 2021), тошкентлик чарм қўлқоп устаси Нодиржон Мирзаҳмедов - 48 кг вазн тоифасида финал жангида фарғоналик Шодиёржон Мелиқўзиевга қарши рингга чиқди. Мазкур жанг тўлиқ 3 раунд давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан Нодиржон Мирзаҳмедов ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпионати олтин медалига эга чиқди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии