19 фев 18:57
Новости
Бокс/ММА
Octagon 41: Сардор Бабаянов қозоғистонлик Алихан Батыргалиевни нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди!
Сардор Бабаянов Octagon 41 мусобақаси доирасида октагонга кўтарилди.
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида жойлашган "Балуан-Шолак" аренасида Octagon 41 мусобақаси давом этмоқда.
Мусобақанинг прелим карди доирасида ҳамюртимиз Сардор Бабаянов (3-0) қозоғистонлик Алихан Батыргалиевга (2-1) қарши октагонга кўтарилди. 3 раундга мўлжалланган жанг илк раунддаёқ якунланди ва унда ҳамюртимиз Сардор Бабаянов қозоғистонлик рақибини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.
Айни дамда мусобақа давом этмоқда, олдинда ҳамюртимиз Жаҳонгир Нажмиддиновнинг жанги кутмоқда. Мусобақа YouTube платформасидаги Octagon TV канали орқали намойиш этилмоқда.
Ссылка :
Источник : t.me/octagonleague
Комментарии