25 сен 08:34
Новости
Бокс/ММА
Octagon League собиқ чемпиони UFC'дан шартнома олди
Ярим енгил вазн тоифасида қозоғистонлик Octagon League ташкилоти собиқ чемпиони Муртазали Магомедов (10:0) фаолиятини UFC'да давом эттиради.
26 ёшли Магомедов Лас-Вегасда ўтказилган Дана Уайт даъвогарлар сериясида жанг қилиб, мексикалик Брахин Зурхер (9:1) устидан муддатидан аввал ғалаба қозонди. Бу орқали у UFC'дан шартнома ютиб олди.
Қирғизистонлик спортчи ўтган йили ҳамюртимиз Сардор Худойбердиевни мағлуб этиб, Octagon League чемпиони бўлганди.

Ссылка :
Источник : Спорт Шредингера
Комментарии