31 окт 10:52
Новости
Бокс/ММА
Octagon лигаси чемпиони Муҳаммаджон Қурбонов жаримага тортилди + ФОТО
Ярим енгил вазн тоифасида Қозоғистоннинг Octagon ММА лигаси чемпиони, ўзбекистонлик Муҳаммаджон Қурбонов Octagon 51 турниридаги гонорарининг 50 % миқдорида жаримага тортилди.
Бунга сабаб сифатида Қурбоновнинг ғалабадан сўнг мухлисларга нисбатан ҳақоратомуз "қилиқлари" сабаб бўлган. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар бермоқда.
Муҳаммаджон Қурбонов 21 октябрь куни Octagon 51 турнирида тожикистонлик Фарҳод Давлатов билан жанг қилиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди. Бу ҳамюртимизнинг чемпион сифатидаги илк ҳимоя жанги бўлди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии