08 сен 00:24
Новости
Тяжелая атлетика
Оғир атлетика. Достон Ёқубов Жаҳон чемпионатини бешинчи ўринда якунлади
Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугунги кун доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Ёқубов чиқиш қилди. 67 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда 168 кг, умумий ҳисобда 303 кг натижа қайд этди. Бу ушбу вазндаги бешинчи натижа бўлди.
Ҳамюртимизнинг ушбу натижаси медал учун етарли бўлмади.

Ссылка :
Источник : t.me/uzbek_weighlifting
Комментарии