02 июл 19:22
Новости
Париж-2024
Олимпиада. Абдумалик Халоков ва Зайнаб Дайибековагача кимлар Ўзбекистон байроқдори бўлган?
Бугун Тошкентда Ўзбекистон спорт делегациясини Париж Олимпиадасига кузатиш маросими ташкил этилди.
Унда делегациямизнинг ўйинлардаги байроқдори ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Париж Олимпиадасининг очилиш маросимида боксчи Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова байроқдор вазифасини бажаради.
Ўзбекистон спорт делегациясининг Олимпия ўйинларидаги байроқдорлари рўйхати билан танишинг:
Атланта-1996: Тимур Ибрагимов (бокс)
Сидней-2000: Муҳаммадқодир Абдуллаев (бокс)
Афина-2004: Абдулло Тангриев (дзюдо)
Пекин-2008: Дилшод Маҳмудов (бокс)
Лондон-2012: Элшод Расулов (бокс)
Рио-2016: Баҳодир Жалолов (бокс)
Токио-2020: Баҳодир Жалолов (бокс) ва Нигора Турсунқулова (таэквондо).
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадасининг очилиш маросими 26 июль куни ўтказилади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии