05 ноя 00:30
Новости
Бокс/ММА
Осиё чемпионати. Адҳамжон Муҳиддинов муддатидан олдин ғалабага эришди
Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Мусобақада -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Адҳамжон Муҳиддинов илк жангини филиппинлик Баскон Жулиферга қарши ўтказди ва 1-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди.
Энди у чорак финалда Малайзия ёки Мўғулистон вакилига қарши баҳс олиб боради.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии