27 июн 10:43
Новости
Тхэквондо
Осиё чемпионати. Шуҳрат Салаев - финалда!
Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда.
Бугун 80кг вазн тоифасида ўзбекистонлик таэквондочи Шуҳрат Салаев ўз иштирокини бошлади. Дастлаб чорак финалда хитойлик Жанг Каи таслим этилди - 2:0. Ярим финалда Салаев қозоғистонлик Нурлан Мирзабаевни кескин ўтган баҳсда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Финалда Шуҳрат Салаев иорданиялик Солиҳ Ал Шарабатига қарши даянга чиқади.
63 кг вазн тоифасида Нияз Пулатов биринчи босқичда гонконглик Ко Чун Хонгни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Чорак финалда хитойлик Лианг Юшуаига имконият бой берилди - 1:2.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии