29 апр 07:31
Новости
Спортивная борьба
Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган ўзбекистонлик юнон-рум курашчи Бундеслига клуби аъзосига айланди
Март ойида Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтганди.
Ўша мусобақада юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев (-60 кг) кумуш медалга эга чиққанди. Осиё вице-чемпионини Германия Бундеслигаси аъзоси "Kleinostheim Warriors" жамоаси ўз сафига қўшиб олди.
Маълумот учун, Ғуломжон Абдуллаев ҳамда Арам Варданян каби ҳамюртларимиз ҳам бугунги кунда Германия Бундеслигаси клублари сафида мусобақаларда легионер сифатида иштирок этишади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии