02 окт 18:12
Новости
Азиатские игры
Осиё ўйинлари. 2 октябрдан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ҳолат қандай?
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида тўққизинчи кун беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
Бугун кун давомида фақатгина эшкак эшувчиларимиз медаллар қўлга киритишди. Шаҳриёр Маҳкамов ва Владлен Денисов яккалик баҳсларда кумуш, Екатерина Шубина ва Анна Танатмишева тандеми бронза медалига эга чиқди. Кунни 2 та кумуш ва 1 та бронза билан якунладик.
Умумий медалларимиз сони 43 тага етди. Уларнинг 11 таси олтин, 14 таси кумуш ва 18 таси бронза медалларидир.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии