07 окт 20:08
Новости
Каратэ, Азиатские игры
Осиё ўйинлари. Эртага учта спорт турида медаллар ўз эгасини топади, унда фақатгина бир спортчимиз қатнашади
Эртага, 8 октябрь куни Ханчжоудаги Осиё ўйинлари ўз якунига етади.
Мусобақанинг сўнгги кунида учта йўналишда медаллар жамланмаси ўйналади. Синхрон сузишда жамоавий, шунингдек каратэда жамоавий ва аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида медаллар ўз эгаларини топади.
Фақатгина каратэчимиз, -50 кг вазн тоифасида Шаҳризода Исматиллаева юртимиз шарафини ҳимоя қилади. У Осиё ўйинларидаги сўнгги иштирокчимиз бўлади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии