RU

Последние новости

12:36Боксеры Узбекистана сегодня поднимутся на ринг в финалах чемпионата мира 0 10:30В первый день чемпионата Узбекистана победители определились в 5 категориях + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:24В Ташкенте состоялась церемония награждения FIA Awards + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:02Боксеры, вышедшие в финал чемпионата мира приняли участие в церемонии face-to-face (ФОТО) 0 07:52Сегодня в Карши стартует чемпионат Узбекистана среди молодёжи 0 01:396 боксеров Узбекистана вышли в финал чемпионата мира IBA (полный список результатов) 0 11:55Завтра саблистки Узбекистана начнут участие в Budapest Cadet and Junior World Cup 0 10:34Делегация FIA ознакомилась с деятельностью Единого центра оперативного управления в Ташкенте 0 10:209 боксеров Узбекистана поборются за путевку в финал чемпионата мира IBA (Пары) 0 01:129 боксеров Узбекистана вышли в полуфинал чемпионата мира IBA (результаты) 0 09:38Сегодня 11 боксеров поднимутся на ринг чемпионата мира IBA (полный список) 0 22:15Хасанбой Дусматов победил соперника из Турции 0 20:32Акмалжон Исроилов поднялся на ринг против боксера из Казахстана 0 18:47Узбекская теннисистка Камилла Рахимова выиграла титул WTA 125 в Анже 0 18:46Асилбек Жалилов одержал очередную победу на ЧМ 0

15 окт 15:14
Новости

Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади

ФИФА Жаҳон кубоги дунёдаги энг кўп даромад келтирувчи спорт мусобақасидир.

Ташкилот 2010-йилда Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган мундиалдан эътиборан турнирнинг финал босқичида иштирок этган футболчиларнинг клубларига компенсация пуллари тўлаб берган. Африкадаги Жаҳон кубогида клублар ўртасида тақсимланган пул умумий ҳисобда 40 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, Қатарда ўтказилган мундиалда бу сумма 209 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлди. Араб диёрида ўтган илк Жаҳон кубогини гуруҳ босқичида тарк этган терма жамоа ҳам энг камида 14 кун давомида унда иштирок этган ҳисобланиб, финал босқичидаги ҳар бир кун учун бир нафар футболчига 10950 АҚШ долларидан компенсация тўланган. 


Демакки, Қатардаги Жаҳон кубогида футболчилари иштирок этган клублар уларнинг ҳар бири учун энг камида 153300 АҚШ долларидан компенсация олган.

2026-йилда Канада, Америка Қўшма Штатлари ҳамда Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогидан эътиборан эса Cлуб Бенефитс Програм — Клубларнинг фойда кўриш дастурида бир қатор тамойиллар ўзгармоқда. Аввало, бу галги мусобақа учун ажратилган компенсация пулларининг умумий миқдори рекорд даража — 355 миллион АҚШ долларига етди. Ушбу сумманинг 100 миллион АҚШ долларига тенг қисми эса мусобақанинг қитъавий саралаш босқичларида иштирок этиш учун ўз футболчиларини терма жамоалар ихтиёрига юборган клублар ўртасида тақсимланиши белгиланди. Бунинг учун, футболчи Жаҳон кубоги саралаш босқичи доирасидаги расмий учрашувда ўйин қайдномасига киритилган бўлиши талаб этилади. Бунда, футболчи терма жамоаси билан Жаҳон кубогига йўлланма олган ёки олмагани аҳамият касб этмайди. Шунингдек, аввалги тамойиллар бўйича футболчи учун компенсация олишга у сўнгги икки мавсум давомида рўйхатдан ўтказилган клубгина ҳақли ҳисобланган бўлса, эндиликда ўз таркибидаги футболчини Жаҳон кубоги ва унинг саралаш босқичлари учун терма жамоа ихтиёрига юборган исталган клуб дастур доирасидаги пулларни қабул қилиб олиши мумкин.


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон кубогига йўлланма олиши мамлакатимиз футболи тарихида ўчмас из қолдирган бўлса, энди ўз футболчиларини Жаҳон кубоги ва унинг саралаш босқичлари доирасидаги ўйинларга юборган клубларимизнинг ФИФА дастури натижасида даромад топишлари унинг иқтисодий ҳолатига ҳам ижобий таъсирини кўрсатади. Мисол учун, Жаҳон кубоги саралашининг сўнгги икки босқичи доирасида Абдувоҳид Неъматов 15 маротаба, Шерзод Насруллаев 12 марта, Акмал Мозговой 10 марта, Зафармурод Абдураҳматов маротаба, Ғолиб Ғайбуллаев бор ва Алибек Давронов бир марта Ўзбекистон терма жамоасининг ўйин қайдномасига киритилди ҳамда ушбу футболчилар барча учрашувларга Насаф футболчиси сифатида жалб этилди. Бундан ташқари, Умар Эшмуродов умумий 13 та учрашувнинг 4 тасида, Бобур Абдухолиқов умумий 11 ўйиннинг тасида Насаф футболчиси бўлган. Демак, Қарши клуби ушбу футболчиларнинг ҳар бир учрашуви учун маълум миқдорда компенсация пулларини ишлаб топади.

Ўз навбатида, Суперлига клубларида тўп тепаётган бир қатор легионерлар ҳам Жаҳон кубоги саралаши доирасида ўз терма жамоалари сафида майдонга тушдилар. Жумладан, Жоэл Кожо ва Кими Мерк каби футболчилар Қирғиз Республикаси билан ЖК саралашида иштирок этишди. Тожикистон терма жамоаси аъзолари Зоир Жўрабоев ҳамда Эҳсони Паншанбе кабилар ҳам Суперлигадаги фаолиятлари давомида қўшниларимиз сафида мундиал квотаси учун кураш олиб бордилар. Ушбу футболчиларнинг саралаш давридаги ҳуқуқий эгаси бўлган клублар ҳам ўз-ўзидан Club Benefits Program иштирокчиларига айланиб, маълум миқдорда компенсация пули оладилар.

Саралаш босқичи учун ажратилган 100 миллион АҚШ доллари дунё бўйлаб жами минглаб клублар ўртасида тақсимланишидан келиб чиқсак, бу жуда ҳам катта пул бўлмаслиги мумкин. Бироқ, агар ўзбек клублари таркибидаги футболчилар ўз терма жамоалари билан Жаҳон кубогида иштирок этсалар, бу клублар бюджети учун бир неча юз минг АҚШ доллари, демакдир.

Рейтинг:    

Комментарии

< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook