31 янв 17:33
Новости
Шахматы
Ўзбекистон – 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди
Бу ҳақида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев хабар қилди.
"Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон — йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди.
Нидерландиядаги халқаро турнир якунида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган “Tour Dʼor” — “Олтин минора” совринини қабул қилиб олишди. Ўзбекистон шахмат федерациясига Европанинг шахмат совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди", - деб хабар қолдирди Алишер Саъдуллаев телеграмдаги каналида.

Ссылка :
Источник : t.me/alisher_sadullaev
Комментарии