20 апр 22:55
Новости
Спортивная борьба, Париж-2024
Ўзбекистон илк бор аёллар кураши бўйича Олимпиадада қатнашади
Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турнири давом этмоқда.
Аёллар кураши бўйича Париж-2024 Олимпиадаси лицензиялари учун кечаётган мусобақада тарихий натижа қайд этилди. Шу кунгача аёллар курашида Олимпиадада иштирок этмаган эдик. 50 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Актенге Кеунимжаева 1/2 финалда Хитой Тайпейи спортчиси Менг Ҳсуан Ҳсиехни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.
Бу Ўзбекистон спорт делегациясининг Париж Олимпиадаси учун 30-лицензияси бўлди.
Бошқа курашчи қизларимиз эса афсуски мазкур мусобақада лицензия қўлга кирита олишмади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии