RU

Последние новости

18:29Камилла Рахимова уступила Эмме Радукану в четвертьфинале турнира WTA 500 в Лондоне 0 13:49Определён состав сборной Узбекистана по фехтованию на чемпионат Азии 0 12:18Наши спортсмены по академической гребле принимают участие во II этапе Кубка мира! 0 11:18Almaty Juniors Asian Cup 2026. Молодёжная сборная Узбекистана стала первой среди 12 стран, завоевав 18 медалей 0 10:53Almaty Juniors Asian Cup 2026. Молодёжная сборная Узбекистана завоевала 9 медалей в первый день, четыре из них — золотые 0 09:45Иброхим Махкамов завоевал бронзу на турнире в Финляндии 0 21:02Двое спортсменов выступят на ЧА по плаванию на открытой воде 0 18:04Результаты 2-го тура чемпионата по регби-7 0 14:57Сборная Узбекистана выступит на Кубке мира в Китае в полном составе 0 14:46В Польше стартовали международные соревнования по конкуру 0 11:27Юношеская сборная Узбекистана с 26 медалями выиграла Almaty Cadet Asian Cup 2026 + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:37В Ташкенте стартовал Кубок Узбекистана по парадзюдо 0 08:24Махмуд Мурадов может заработать миллион долларов за два боя 0 11:49Опубликован полный кард турнира RAF 10 с участием Бекзода Абдурахмонова, Чимаева, Царукяна и Фергюсона 0 10:23Almaty Cadet Asian Cup 2026. Сборная Узбекистана завоевала 12 медалей в первый день турнира 0

12 мая 15:20
Новости

Бокс/ММА

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Рустам Тўлагановнинг “olamsport.com” cайтига берган интервьюсига муносабат билдирди

10 май куни Olamsport.com сайти жонли эфирда Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов билан интервью уюштирганди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу интервью юзасидан ўз расмий муносабатини тақдим этди.

"Кеча бокс бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Рустам Тўлаганов билан “olamsport.com” сайти ва унинг “YouTube” тармоғидаги саҳифасида видео кўринишида интервью чоп этилди.

Боксчимиз суҳбат давомида “Олимпиадада (Рио-2016 назарда тутилмоқда) ҳар бир спортчига телефон ва “суточный” пул берилган 400 ёки 300 доллар. 2 одам туриб олиб, ўшани бўлишиб олмоқчи бўлишди. Ман ичкарида оғир аҳволда ётибман. Улар мани телефоним ва пулимни бўлишвотти. Бу қанақа иснот? … Давлатнинг манда қарзи бор … 3 йил тўлашмаган манга “Олимпийский” стипендиямни”, деган жумлаларни гапириб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Рустам Тўлаганов Рио-2016 Олимпия ўйинларида совриндор бўлгач, ҳукуматимиз томонидан белгиланган 75 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули, “Malibu” автомобили, пойтахтимиздаги Сергели туманидан ер майдони билан тақдирланган. Давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан мукофотланди. Шунингдек, интервьюда худди ўзи айтиб ўтгани каби, унга белгиланган тартибда Олимпиада совриндори учун бериладиган умрбод ойлик нафақа ҳам тўлаб келинмоқда. Қолаверса, карантин чекловлари кучайтирилган даврда Олимпиячиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг ҳисоб рақамига жами 45 миллион сўм миқдорида маблағ ўтказиб берилди. Давлатимиз Олимпиада совриндорларига шунчалик катта эътибор қаратмоқда. Таққослаб кўринг, дунёда спорт тараққий этган қатор давлатларда Олимпиада чемпионлари қуйидагича тақдирланади: Германия – 19 500, АҚШ – 25 000, Хитой – 31 400 АҚШ доллари. Рио-2016 Олимпиадасидан сўнг ҳатто Буюк Британияда Олимпиада чемпионига ҳам, совриндорига ҳам мукофот пули тўланмаган. Шундай экан, спортчиларига барча шароитларни яратиб бераётган ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган давлатнинг Рустам Тўлагановдан ҳозирги пайтда қарзи бўлиши мумкинми?

Рио-2016 Олимпиадаси мобайнида эса ҳар бир спортчига ажратилган телефон ва суткалик яшаш учун пулларини Рустам Тўлаганов тўлиқ олган. У таъкидлаган ва МОҚ бериши керак бўлган 3 йиллик тўлов эса Олимпия ўйинларига тайёрланаётган терма жамоа вакилларини рағбатлантириш учун тўланадиган стипендия ҳисобланади. Рустам Тўлаганов Рио-2016 Олимпиадасидан сўнг 10 ой терма жамоа билан машғулотларда иштирок этмади. Бу табиий ҳол, спортчи бу даврда Олимпиадага олиб борилган узоқ муддатли тайёргарликдан сўнг ҳордиқ чиқарган бўлиши мумкин. Бироқ ундан кейинги даврда фаолиятининг асосий қисмини профессионал боксда давом эттирди ва Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўрадиган таркибдан ўрин олмади. Шундай экан, бу борада унга тўланиши зарур бўлган маблағ ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Рустам Тўлагановнинг ўзбек спорти, хусусан, боксимиз ривожи йўлида қўшган улкан ҳиссасини қадрлайди. Бироқ унинг ўша интервьюда унга тўланиши зарур бўлган пул маблағлари ҳақидаги фикрларини асоссиз деб ҳисоблайди. Агар спортчимизнинг Қўмитага нисбатан бошқа гаплари ва эътирозлари бўлса, уни очиқ ойдин, исбот ва далиллари билан келтириб ўтишини сўраймиз. Миллий Олимпия қўмитаси ҳар бир атлетимиз, мураббийларимиз ва федерацияларимизнинг фикр-мулоҳазаларини, юзага келаётган муаммоларни ичидан ўрганишга доимо тайёр эканини маълум қилади. Зеро, МОҚ ўзбек спорти оиласи учун хизмат қилади.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг эшиги спортчилар томонидан билдириладиган талаб, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш учун очиқ эканлигини, ҳар қандай мурожаатни ўрганиб чиқиб, унга хулоса берилишини, ОАВда бу каби материалларни чоп этишдан олдин расмий (ёзма) мурожаат билан чиқиб, ўзаро ҳурмат ва спортча бирдамлик каби ғояларни эсдан чиқармаслик мақсадга мувофиқ бўлишини эслатиб ўтамиз", - дейилади МОҚ сайти томонидан эълон қилинган баёнотда.

Интервьюнинг тўлиқ шакли:


Рейтинг:    

Комментарии

< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook