Фабио Каннаваро қўл остидаги терма жамоа халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Дубай шаҳрига етиб борди.
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, турнирда Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учаршувлар "Ҳазза бин Зайд" стадионида бўлиб ўтади.
Комментарии