10 ноя 14:44
Новости
Ўзбекистон самбо бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
"Ўзбекистон 2026 йилги Жаҳон чемпионати мезбони! Ўзбекистон самбо ассоциацияси раисининг ўринбосари Ислом Адилов навбатдаги мезбон сифатида FIAS байроғини қабул қилиб олди", дейилади ташкилот хабарида.
Эслатиб щтамиз, 7-9 ноябрь кунлари Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 8 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритганди.
Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган самбочиларимиз:
Кумуш:
-59 кг: Ибодатхон Агожонова
-72 кг: Гулина Облоқулова
+98 кг: Асрор Ҳамидов
-65 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
-64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)
+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)
-64 кг: Диёрбек Майдонов (парасамбо).
Бронза:
-59 кг: Хуршида Абдувоҳидова (жанговар самбо)
-72 кг: Мадинабону Салоҳиддинова (жанговар самбо).




Комментарии