30 мая 19:48
Новости
Паралимпия
Ўзбекистонда яна бир Жаҳон чемпионати ўтказилиши мумкин
Бутунжаҳон пара енгил атлетика федерацияси президенти Пол Фитсжеральд ҳамда ташкилот Бош менежери Мартин Чорли амалий ташриф билан Тошкентга келди.
Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад — пара енгил атлетика бўйича 2027 йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат. Шу мақсадда делегация аъзолари пойтахтимизда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасида бўлиб, мажмуада пара атлетлар учун яратиладиган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, меҳмонлар дунё биринчилиги пайтида пара спортчиларни ўзида қабул қилувчи меҳмонхона ҳамда ресторанларда фаолиятини ҳам кўздан кечиришди ва Олимпия шаҳарчаси ҳудудида қурилаётган "Паралимпия маркази" лойиҳаси билан ҳам таништирилди.
Маълумот учун, 2027 йилги Жаҳон чемпионати Лос-Анжелес-2028 Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма берувчи мусобақа ҳисобланади.

Ссылка :
Источник : paralympic.uz
Комментарии