17 фев 14:40
Новости
Ўзбекистонлик ҳакамлар U-20 Осиё Кубоги учрашувини бошқаради
Хитойда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги қизғин паллага кириб бормоқда.
Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ҳакам ва инструкторлар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Бугун, соат 14:15 да бошланадиган Таиланд – Жанубий Корея учрашувини Аскер Нажафалиев бош ҳакам сифатида бошқаради, Руслан Серазитдинов эса қанот ҳаками сифатида ишлайди.
Шунингдек, тажрибали мутахассис Валентин Коваленко ушбу мусобақада инструктор сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ссылка :
Комментарии