09 авг 15:49
Новости
Тхэквондо, Париж-2024
Озода Собиржонова ЖЧ совриндорига мағлуб бўлди. Унда медаль учун имконият сақланиб турибди
67 кг вазн тоифасидаги таэквондочимиз Озода Собиржонова Париж Олимпиадаси нимчорак финалида даянга чиқди.
Ҳамюртимизга сербиялик Жаҳон чемпионати совриндори Александра Перишич рақиблик қилди.
Афсуски, беллашув 1:2 (5:0, 4:8, 0:2) ҳисобида Перишичнинг ғалабаси билан якунланди.
Эндиликда Перишич финалга йўл олса, Озодада ўтиш босқичида иштирок этиш имкони туғилади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии